20:05 / 05.03.2022
1 222

Ўзбекистонликлар кеча 86 миллиондан ортиқ Россия рубли сотиб олди

Ўзбекистонликлар кеча 86 миллиондан ортиқ Россия рубли сотиб олди
Фото: Fortune
Марказий банк 4 март куни жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари сони бўйича маълумот берди.

Унга кўра, 4 март куни аҳоли томонидан 43,3 млн долларлик валюта тижорат банкларига сотилган бўлса, 32,5 млн долларлик валюта сотиб олинган. Евро билан эса бу кўрсаткич мос равишда 94,7 минг ва 131,5 мингга тенг бўлди.

Фото: Марказий банк
Маълум бўлишича, Марказий банк томонидан 7,3 млн рубллик валюта харид қилинган. Жисмоний шахсларга сотилган валютанинг ҳажми 86,5 млн рублдан ошган. Шу тариқа харид қилинган ва сотилган валюта орасидаги фарқ 79 млн рублни ташкил қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият