21:43 / 05.03.2022
1 131

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон шароитида аёлга қўл кўтариш, тазйиқ ўтказиш...»

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон шароитида аёлга қўл кўтариш, тазйиқ ўтказиш...»
Президент Шавкат Мирзиёев аёлларга тазйиқ ўтказиш ман этилишини қонунда акс эттириш бўйича топшириқ берди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

«Амалдаги тартибга мувофиқ, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар 30 кун муддатга алоҳида ҳимояга олинади. Лекин бу муддат ўтгандан кейин уларнинг тақдири нима бўлиши тўғрисидаги саволга жавоб йўқ», — деди президент.

«Одамлар қўрқсин, Ўзбекистон шароитида аёлга қўл кўтариш, тазйиқ ўтказиш ман этилади деган қарорни қилинглар. Энди суд жавоб беради, олдин ҳимоя ордери 30 кун эди, аёл бечора кечириб кетарди, энди бир йилга суднинг қарамоғида, назоратида бўлади. Шуни қонунда акс эттириб, жой-жойига қўйиб беринглар», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабарига кўра, бундан буён, аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси суд томонидан кафолатли таъминланади. Алоҳида ҳимояга олиш бир йилгача муддатга белгиланади.

Бунда:
  • маҳалла раиси Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш комиссиясига бош бўлади;
  • маҳалладаги хотин-қизларга масъул аёл жабрланган аёлларга мотивация беради, турмуш қийинчиликларини енгишни ўргатади, бунга психологларни жалб қилади;
  • ҳоким ёрдамчилари бундай оила аъзоларининг бандлигини таъминлайди;
  • профилактика инспектори зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворини ўзгартириш чораларини кўради.

Сенат, Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратилган янги тизим яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон шароитида аёлга қўл кўтариш, тазйиқ ўтказиш...»