07:28 / 06.03.2022
1 280

Ўзбекистонда бемор тана ҳарорати 16 даражагача совитилиб, 12 соатлик операция ўтказилди

Ўзбекистонда бемор тана ҳарорати 16 даражагача совитилиб, 12 соатлик операция ўтказилди
Фото: ССВ
Ўзбекистонда 66 ёшли беморнинг танаси +16 даражагача совитилиб, 12 соатлик мураккаб операция ўтказилди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қайд этилишича, ўрта чирчиқлик Тўхтасин Деҳқонов узоқ йиллар юқори қон босимидан жиддий азият чекиб келган. Шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмагани ва керакли муолажаларни олмагани сабаб хасталик оғир асоратларни келтириб чиқарган.

Хусусан, январда МСКТ текширувидан сўнг аорта қон томирининг юқори қисми катта ҳажмда шишгани маълум бўлди. Аввалига бемор Тошкент вилоятдаги ҳудудий шифохоналарда инфаркт ташхиси билан даволанган, аммо ўзгариш бўлмаган. Оқибатда икки ҳафта олдин пойтахтдаги шифохоналардан бирига ўта оғир аҳволда олиб келинган.

Шундан сўнг Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги марказида тажриба орттириб қайтган кардиожарроҳ Рустам Ёрбеков бошчилигидаги шифокорлар беморни билан текширувдан ўтказган.

Томография текширувида аортанинг кўтарилувчи қисми ёрилиб, қаватларга бўлиниб, аортанинг тушувчи кўкрак қисмининг ўртасигача тромб ҳосил бўлгани аниқланди. Қолаверса, бу ёрилиш мия томирлари, уйқу, қўл ва ўмров ости артерияларига тарқалганлиги ҳамда аортанинг равоғи ва пастга тушувчи қисмигача ўтгани кузатилган.

Ташхис хулосаларидан сўнг бемор операция қилинган. 12 соат давом этган мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланиб, бемор касалликдан буткул халос бўлган. Айни пайтда бемор палатага олинган, аҳволи яхши.

«Операциянинг оғир ўтишини аввалдан билардик. Сабаби ҳам аортанинг кўтарилувчи ва тушувчи қисми, ҳам равоғи ҳамда мия томирларини сунъий протезлаш учун узоқ вақт талаб этилади. Қолаверса, мазкур амалиётнинг ноёблиги бемор танаси 16 даражагача совитилиб, танадаги қон айланиши 112 дақиқага тўхтатиб қўйилди. Фақат брахиоцефал ва уйқу артерияси орқалигина мия қон билан таъминлаб турилди.

Айтиш лозимки, бу каби операцияларни ўтказиш учун анестезиолог, реаниматолог, перфузиолог каби малакали тиббиёт ходимлари билан бир қаторда сўнгги авлод сунъий қон айланиш ускунаси, гипотерм ва мияда қон айланиши ва оксигенацияни кўрсатувчи замонавий тиббий жиҳозлар талаб қилинади.

Шу сабабли ҳам авваллари бундай амалиётлар фақат хорижда ўтказилган
», — дейди шифокор.

Бемор тана ҳарорати, Танани +16 даражагача совитиш, Мураккаб операция, Қон босими

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда бемор тана ҳарорати 16 даражагача совитилиб, 12 соатлик операция ўтказилди