Россия Федерациясининг Smartavia ва iFly авиакомпанияларининг Ўзбекистонга амалга ошириладиган парвозлари вақтинча бекор қилинди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, икки авиакомпания Ўзбекистон фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун рухсатномаларга эга. Аммо Smartavia авиакомпанияси 7 март кунига режалаштирилган Москва—Урганч—Москва йўналишидаги парвоз бажарилмаслиги юзасидан расмий маълумот берди.
Шунингдек, iFly авиакомпанияси 5 март санасидан бошлаб Ўзбекистонга бажарилиши кутилаётган ҳамда барча режалаштирилган йўналишларда ўз парвозларини номаълум муддатга тўхтатди. Авиакомпания бу ҳақдаги расмий маълумотни Ўзбекистон авиация маъмуриятига тақдим этди.
«Бекор бўлган авиақатновлар йўловчилари авиачипта пулларини қайтариш ёки чипталарини бошқа муддатга қайта бронлаш масалалари юзасидан ушбу чипталарни харид қилган авиакассаларга мурожаат этишлари тавсия этилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Шундан сўнг АҚШ президенти Жо Байден Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилган. 27 февраль куни 20 та давлат Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишини эълон қилди. Boeing Россия авиакомпанияларига эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатишни тўхтатди.
Шундан сўнг Россия ҳам бир қатор давлатлар учун ҳаво ҳудудини ёпди, бир қатор авиақатновлар бекор қилинди. Жумладан, Россиянинг S7 Airlines компанияси Ўзбекистонга барча рейсларни май ойигача бекор қилди.
Uzbekistan Airways эса Россия ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши билан боғлиқ чеклов сабаб бир қатор шаҳарларга парвозлар жадвали ва йўналишини ўзгартирди. Унга кўра, 3 мартдан 26 мартгача Ўзбекистон—Сочи—Ўзбекистон йўналишида қўшимча қатновлар жорий этилиб, Краснодар ва Ростов-Дон шаҳарларига режалаштирилган парвозлар Сочи шаҳрига амалга оширилади.
Россия Федерацияси, iFly авиакомпанияси, Ўзбекистонга амалга ошириладиган, Парвозларни вақтинча бекор қилди “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди