
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкентда 5 март куни тўрт эгизак — уч ўғил ва бир қиз туғилди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, эгизаклар Юнусобод тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори, лейтенант Беҳруз Худойбердиев оиласида туғилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг бошларида Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи оилада тўрт эгизак — 2 ўғил ва 2 қиз дунёга келганди. Қашқадарё вилоятининг Касби туманида эса уч нафар эгизак қизалоқ туғилганди. Уларга Фарангиз, Меҳрангиз ва Паризода исмлари қўйилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар