Тошкентнинг Чилонзор туманида Spark ҳайдовчиси ва унинг шериги ҳаракатланиш вақтида йўлини тўсиб ўтган Matiz ҳайдовчисини калтаклади. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.
20 февраль куни Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасидан Муқимий кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган Matiz автомобили Spark’нинг йўлини тўсиб ўтган. Бундан ғазабга тушган Spark эгалари Matiz’ни қувиб етиб, ўзаро тортишувдан сўнг, ҳайдовчини дўппослаб кетган.
«Соат 00:00 ларда Чилонзор 2-даҳасида чорраҳадан бурилаётганимизда кул ранг Matiz сиқиб қўйди. Қувлаб етиб, бориб тўхтатдик ва у билан урушиб кетдик. Мен бош ва юз қисмига урдим. Оғайним тепди. Билмасдан, жаҳл устида урвордим. Қилган ишимиздан афсусдамиз», — дейди ҳайдовчи.
Шу куни тан жароҳат олган Matiz ҳайдовчиси ИИБга мурожаат қилган. Тезкор суриштирув ишлари бошланиб, кузатув камералари кўздан кечирилгач, зўравонлар шахсига аниқлик киритилган.
Тиббиёт маълумотларига кўра, жабрланувчининг пастки жағ соҳаси ҳамда 2—3-тишлар силжиб синиши жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Муштумзўр йигитларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» жазоси қўлланилган.
Spark йўлини тўсган, Matiz ҳайдовчиси, Калтакланди, Тошкент «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
“Рома”: Аргентиналик юлдуз Шомуродовдан зўр эмас!