15:38 / 07.03.2022
1 419

Тошкентда 50 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак 5 йилга қамалди

Тошкентда 50 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак 5 йилга қамалди
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳрида 50 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган эркакка нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, устачилик билан шуғулланувчи ушбу фуқаро 2021 йилнинг 8 декабрь куни 28 ёшли эркак ва 35 ёшли аёлга ўз уйининг меҳмонхонасидан жой берган. Бунинг эвазига улардан 50 минг сўм олган.

Аниқланишича, 50 ёшли эркак муқаддам айни шу турдаги жиноятни содир этгани учун судланган ва унга нисбатан 1 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган бўлган.

Суд ҳукмига кўра, уч фарзанднинг отаси бўлган судланувчи 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 50 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак 5 йилга қамалди