Ўлкамизда янгиланиш ва яшариш фасли баҳор кезиб юрибди. Кўклам офтобининг заррин нурларидан баҳра олиб, ям-яшил майсалар ниш урмоқда. Фасллар келинчаги бўлмиш баҳорни илк кунларида кенг тантана қиладиган байрам 8 - март Халқаро хотин қизлар куни Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида ҳам кенг нишонланди. “Аёл билан олам мунаввар” деб номланган байрам тадбирига бошқарма, Туманлараро, шаҳар ва туманлар бўлимларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар таклиф этилдилар.
Ўзгача шукуҳ билан ташкил этилган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларга бўлаётган эътибор ва эҳтиром устуворлик касб этаётгани таъкидланди. Дарҳақиқат, бугунги кунда Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимларида 32 нафар аёллар фаолият олиб бормоқда. Улар ҳар жабҳада қўллаб-қувватланиб, маънавий кўмак берилмоқда.
Тадбирда Бюро органларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаолияти алоҳида эътироф этилиб, байрам совғалалари тантанали топширилди.
Айниқса, давлат ижрочилари томонидан йўлланган табриклар, она, аёлни мадҳ этувчи шеърлар, Наманган санъат коллежи ўқувчиларининг чиқишлари тадбирга завқ-шавқ бағишлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”