Қашқадарё вилоятида бош шифокор 500 минг, туман агроинспекция инспектори эса 3 миллион сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ғайбуллаев хабар берди.
Маҳкум А.Т. вилоят прокуратурасига мурожаат қилиб, шифохона бош шифокори ундан пул талаб қилаётганини билдирган.
«Маҳкум мурожаатига асосан 2022 йилнинг 3 март куни вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бош шифокори А.Х. маҳкумга касаллик варақаси очиб, уни бир ой манзил колонияга юбормай диспансерда олиб қолиши эвазига 500 минг сўмни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», — дейди Соҳиб Ғайбуллаев.
Таъкидланишича, «Ўзагроинспекция»нинг Нишон туман бўлими катта инспектори Р.Ш. ҳам фуқаро О.Б.дан унинг трактори учун техник ҳужжат расмийлаштириб бериши эвазига аввалроқ талаб қилинган уч миллион сўмнинг қолган икки миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шу ўринда фуқароларимиз ва ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, вилоят прокуратураси коррупцияга қарши курашишда ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, корхона, муассаса ва тегишли ташкилотлар фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар кузатилса «@qvpmurojaatbot» телеграм боти орқали маълум қилишларини сўраймиз. Мурожаат муаллифларининг шахси сир сақланиши кафолатланади», — дейди вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”