Россияга кетувчилар учун муҳим маълумот эълон қилинди

Россияга кетувчилар учун муҳим маълумот эълон қилинди
Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Москва – Тошкент ва Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.

Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълумот берди.

Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича эса 2022 йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввал «Uzbekistan Airways» Россия билан авиақатновлар тўхтамаслиги бўйича баёнот берганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар