18:35 / 09.03.2022
1 908

6 500 сўмдан 11 500 сўмгача: кунлик бензин нархларини эълон қилиш бошланди

6 500 сўмдан 11 500 сўмгача: кунлик бензин нархларини эълон қилиш бошланди
UNG Petro Тошкент шаҳрида бензин қуйиш шохобчаларидаги кунлик нархларни эълон қилишни бошлади.

Фото: UNG Petro
Унга кўра, Аи-80 «Лукоил» бензин қуйиш шохобчасида энг қиммат нархда сотилмоқда — 1 литр учун 7 990 сўм.

Аи-92 эса энг баланд нархда «Татнефть» шохобчасида 1 литр учун 10 500 сўм билан сотилмоқда.

Аи-95 турдаги бензинни энг арзон нархда мижозларга UNG Petro ва Mustang қуйиб бермоқда — 1 литрига 9 800 сўм.

IBR Petroleum Station ва Poytaxt oil бензин қуйиш шохобчаларида нархлар 9 март ҳолатига кўра бир хил бўлмоқда. Аи-98 нархлари фақат UNG Petro’да 10 900 сўм билан маълум қилинган.

Бутун дунёда Россияга қўлланилаётган санкциялар туфайли нефть нархи ошиб бормоқда. Бу Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Энг кучли таъсир импорт хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган Аи-91, Аи-92, Аи-95 ва Аи-98 маркаларидаги бензинга нисбатан кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 6 500 сўмдан 11 500 сўмгача: кунлик бензин нархларини эълон қилиш бошланди