Тошкент шаҳри Миробод туманида кредит маблағлари эвазига криптавалюта сотиб олган фуқаролар аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар М.Н., М.Ш. ва М.Х. тумандаги тижорат банкидан ўзи ва танишлари номига 783,6 миллион сўм кредит ажратишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган.
Шунингдек, ушбу маблағ эвазига «Б.» номли биржа иловаси орқали 36 минг долларни криптовалюта савдосига тиккан. Spark ва Gentra русумли автомашиналарни сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган мулкни легаллаштирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди