
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчиси Б.Х. фуқародан 5,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, деб хабар беради ЎзА.
Маълум қилинишича, фуқаро А.М. тумандаги «Янгиобод» маҳалласи ҳудудида тадбиркорликни амалга ошириш учун ҳокимлик орқали ер майдони олмоқчи бўлган.
Ҳоким ёрдамчиси Б.Х. эса унга маҳалла ҳудудидан стадион ва спорт мажмуаси қуриш учун «E-auksion» орқали туман ҳокимлиги захирасида бўлган 60 сотих ер майдонини танишлари орқали олиб беришда ёрдам бериши мумкинлигини айтиб, эвазига фуқародан 5,5 миллион сўм пул талаб қилган. У пулни олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг