13:07 / 10.03.2022
1 268

Тошкентда юк автомашинаси туннел ичида тиқилиб қолди

Тошкентда юк автомашинаси туннел ичида тиқилиб қолди
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳридаги темирйўл вокзали яқинида жойлашган кўприк остидаги туннелда юк автомашинаси тиқилиб қолди. Пойтахт ИИББ ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 9 март куни соат 17:50 ларда Миробод туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Ҳ.Д. «Shacman» русумли тиркамали юк автомашинасини бошқариб кетаётган бўлган.

Маълум қилинишича, у Шимолий вокзал яқинида жойлашган кўприкка кириш жойида, олиб кетаётган юкни баландлигини ҳисобга олмаганлиги сабабли туннел ичида тиқилиб қолган.

Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари етиб борган. Юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчига нисбатан қонуний чоралар белгиланган”, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда юк автомашинаси туннел ичида тиқилиб қолди