
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқаро 9 кг 100 гр. «опий» гиёҳванд моддасини 54 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.
Аниқланишича, улар муқаддам тожикистонлик наркокуръер томонидан контрабанда йўли билан Ургут тумани ҳудудига ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ушбу гиёҳванд моддани харидорга бериб, ундан олинган пул маблағини тожикистонлик наркосавдогарга етказиб беришлари эвазига 2700 АҚШ доллари олишлари керак бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар