Фото: Давлат божхона қўмитаси
Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон орқали хорижга валюта маблағларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси.
Маълум қилинишича, ушбу фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва у ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада ушбу шахснинг юклари орасидаги тамаки қутиларида божхона ходимларига маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 465 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталар, яъни 27,3 минг доллар ва 1,8 миллион рубль борлиги аниқланган.
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, қонунчиликка кўра 100 миллион сўмгача эквивалентдаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон ҳеч қандай рухсатномасиз олиб чиқиш мумкин. Шунингдек, 70 миллион сўмгача бўлган эквивалентдаги маблағлар учун декларация талаб қилинмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди