18:50 / 10.03.2022
2 126

Фарзандидан калтак еган 57 ёшли самарқандлик аёлга ҳимоя ордери берилди

Фарзандидан калтак еган 57 ёшли самарқандлик аёлга ҳимоя ордери берилди
Самарқандда 25 ёшли қиз ўз онасини ўқлов билан калтаклагани тўғрисида хабар берилганди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, бу бўйича ўрганиш ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Самарқанд шаҳар «Имом Восе» МФЙда яшовчи 57 ёшли Ҳ.Н. «Боғибаланд» МФЙда яшовчи кенжа қизи И.Н.нинг (1997 йилда туғилган) яшаш уйига келиб, у билан ўзаро уй-жой масаласида тортишиб қолиши натижасида она ва бола ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Она ва қиз ўртасидаги тортишув пул олди-бердиси ҳамда уй-жой туфайли вужудга келган бўлиб, фуқаро И.Н. мазкур сабаб туфайли онасига доимий тазйиқ ўтказиб келган.

Ҳозирда фуқаро Ҳ.Н. ўрнатилган тартибда ҳимоя ордери берилган ҳамда «Боғибаланд» маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходими З.Хўжамуродованинг доимий назоратига топширилган. Шунингдек, она ва бола ўртасидаги ўзаро келишмовчиликларни ҳал этиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандидан калтак еган 57 ёшли самарқандлик аёлга ҳимоя ордери берилди