
Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими иш юритувида 1 531 дан ортиқ алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, 628 та ижро ҳужжатлари бўйича карздорлар бандлиги таъминланиб, ойлик иш ҳақи ҳисобидан алимент пуллари ундириб келинмоқда.
Мазкур ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида 2022 йил 1 март кунидан 7 мартига қадар бўлган даврда 77,9 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилиб, ундирувчилар номига очилган пластик карталарига ўтказиб берилди.
Бундан ташқари, Бюро томонидан қарздор ва ундирувчилар билан оиласини тиклаш ҳамда фарзандларини етимликда вояга етишини олдини олиш борасида ўтказилган суҳбатлар натижасида 36 нафар оилалар яраштирилишига эришилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар