17:47 / 11.03.2022
1 644

Ўзбек разведкачилари Покистонда рекорд қайд этди

Ўзбек разведкачилари Покистонда рекорд қайд этди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда бўлиб ўтган Халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида рекорд натижа билан ғолиб бўлишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 80 км гача бўлган маршрут бўйича ҳаракатланиб, турли машқларни бажардилар.

Ўзбекистон жамоаси қуръага биноан биринчи назорат нуқтасидан ўнинчи бўлиб ҳаракатланишни бошлаган бўлсада, мусобақанинг учинчи назорат нуқтасига қолган жамоалардан 6 соат олдин етиб борди ва энг юқори баллни қўлга киритди.

9 та давлатдан 16 та разведка жамоалари ўзаро беллашишган мусобақа якуни бўйича:

1. Ўзбекистон жамоаси (2 850 балл);
2. Марокаш жамоаси (1 860 балл);
3-4. Шри-Ланка (2 010 балл) ва Саудия Арабистони (1 900 балл).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбек разведкачилари Покистонда рекорд қайд этди