07:54 / 12.03.2022
1 227

Андижонда боғча мудирасини қўрқитиб, ундан 350 доллар олган блогер қўлга олинди

Андижонда боғча мудирасини қўрқитиб, ундан 350 доллар олган блогер қўлга олинди
Фото: Андижон вилоят ИИБ
Андижон вилоятида боғча мудирасининг овозли хабарини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 350 доллар олган блогер қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 9 март куни фуқаро Х.С. ҳуқуқ-тартибот органларига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йилда Андижон шаҳридаги боғчаларнинг бирида раҳбар бўлиб ишлаганини, иш вақтида Telegram гуруҳи орқали ходимларига берилган овозли топшириғини топиб олган блогер уни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 200 доллар олганини билдирган.

Ариза муаллифи блогер яна 150 доллар талаб қилаётганини, унинг айтганини қилмаса, овозли хабарини интернетда тарқатиб юборишини айтаётганини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўрилишини сўраган.

«Мурожаатга асосан вилоят ИИБ ҳамда Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, блогер Н.Ф. ариза муаллифи Х.С.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган пулнинг қолган 150 долларини олаётган вақтида қўлга олинди», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.

Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Н.Ф. қонуний тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда боғча мудирасини қўрқитиб, ундан 350 доллар олган блогер қўлга олинди