1 004
Сирдарёда икки маҳкумни 136 млн сўм эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилган шахс аниқланди
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида маҳкумларни пул эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилган шахс аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда М.П. исмли шахс фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг танишлари бўлган Жиззах вилоятида жойлашган манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар О. ва Х.ни кафиллик тўлови орқали озодликка чиқариб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига М.П. 136 миллион сўм пулини пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди