Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида фуқарога қурол ўқталган ҳайдовчи қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 март куни Тошкент вилояти ИИББ навбатчилик қисмига Бўстонлиқ тумани «Азадбаш» қўрғонида ҳайдовчи ўз оиласи билан ўзига тегишли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида Matiz ҳайдовчиси уларга қурол ўқталиб, тўхтатмоқчи бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шу заҳоти кўрилган чора тадбирлар натижасида Matiz ҳайдовчиси 1997 йилда туғилган М.А. транспорт воситасини ташлаб қочиб кетаётган вақтида Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Э.И. томонидан ушланган.
Холислар иштирокида автоулов кўздан кечирилганда машинада пневматик қурол борлиги ва ҳайдовчи маст ҳолда бўлгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳайдовчи ва далилий ашёлар Бўстонлиқ тумани ИИБга олиб борилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди