21:20 / 12.03.2022
1 495

Фарғонада 100 минг сўмлик қалбаки купюрага дорихонадан дори сотиб олган аёл ушланди

Фарғонада 100 минг сўмлик қалбаки купюрага дорихонадан дори сотиб олган аёл ушланди
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида қалбаки 100 минг сўмлик купюра тайёрлаб, уни муомалага киритган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, номаълум аёл Қўштепа туманидаги «Янги дўкон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган дорихонага бориб, бир дона 100 минг сўмлик пулга дори сотиб олган. Сотувчи пулнинг қалбаки эканини билгач, ички ишлар органига мурожаат қилган.

Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертиза хулосасига кўра, 1 дона 100 минг сўм қийматидаги купюра қалбаки усулда рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИББ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, терговга қадар текширув давомида қалбаки купюра М.А. исмли аёл томонидан тайёрланганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 100 минг сўмлик қалбаки купюрага дорихонадан дори сотиб олган аёл ушланди