22:12 / 12.03.2022
1 160

Сохта «антикоррупция ходими» 5,5 йилга қамалди

Сохта «антикоррупция ходими» 5,5 йилга қамалди
«Facebook» тармоғида Мурод Мўминов профили остида ўзини барчага Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими сифатида таништириб, алдов йўли билан ноқонуний даромад қилаётган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан суд жараёни ўз якунига етган.

Аниқланишича, ушбу шахс ўзганинг мулкини алдаш йўли билан қўлга киритиш мақсадида дастлаб 2019 йил август ойида фуқаро Д.С.нинг ишончига кириб, банкдан 1.5 млрд АҚШ долларлик кредит олиш эвазига катта бизнес бошламоқчи эканлиги ва бу бизнесида уни ўзига иш бошқарувчи сифатида ишга олишини ваъда бериб, кредитнинг биринчи тўлови учун ундан 110 млн сўм миқдорида қарз сўрайди.

2020 йил 22 январь куни нотариал тартибда тузилган ўзаро қарз шартномасида М.Мўминов ушбу маблағни 2020 йил 23 август кунига қайтаришни, акс ҳолда ўзи бошқариб юрган «Captiva» русумли автомашинани Д.С.нинг номига расмийлаштириб беришни қайд этади. Шунга қарамай, М.Мўминов ваъдасини бажармай, пулларни ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади ва машина ҳам аслида ўзганинг номида эканлиги маълум бўлади.

2019 йилнинг октябрь ойида М.Мўминов ўзининг жиноий ҳаракатларини яна давом эттириб, фирибгарликка такроран қўл уради. Бу гал у фуқаро Н.С.га ўзини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими сифатида таништириб, автомашина ва уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 11.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритади.

Маълум бўлишича, М.Мўминов Агентлик томонидан ўтказилган расмий тадбирларда бошқа фуқаролар қаторида иштирок этиб, ушбу тадбирлар юзасидан Интернет тармоғида бериб борилаётган фото-видео лавҳаларни ўзига сақлаб олган. Мазкур маълумотларни атрофидагиларга кўрсатиш орқали ўзини Агентлик ходими эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилиб келган. Шунингдек, у Facebook ижтимоий тармоғида профил очиб, ўзининг Агентликдаги иш фаолияти тўғрисида ёлғон маълумотларни жойлаштириб келган.

Бундай фирибгарликдан жабрланган фуқаро Н.С. М.Мўминовга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, Агентлик директори номига ариза билан мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ички ишлар идораси томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Суд ҳукмига кўра, М.Мўминов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б»-бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд қарорида М.Мўминовдан жабрланувчи Д.С.нинг фойдасига 110 млн сўм, Н.Снинг фойдасига эса 130 млн сўм ундирилиши белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сохта «антикоррупция ходими» 5,5 йилга қамалди