2 399
«Кеча телевизорда кўрсатди: тушунган, қадрига етган одам хурсанд бўлиб йиғлади» — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўзбек пахтасидан бойкот олингани ҳақида гапирди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
«Неча йиллардан бери манфаат қилмадик. Пахтамизнинг ранги оқ эди, лекин «қора» бўлиб юрди. Биз бунинг учун қанча қийналдик. Агар сиёсий ирода бўлмаганида шу нарсалар бўлармиди? Лекин бу — кураш. Кеча телевизорда кўрсатди, қадрига етган одам хурсанд бўлиб йиғлади. Миллатимизнинг қиймати бу. Яна бир бор айтаман, шу вақтгача пахтамизнинг ранги оқ эди, лекин «қора» бўлиб юрди. Шунга қарамасдан қанча ишлар қилдик?», — дейди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 10 март куни Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни бекор қилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон пахтасига қўйилган бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлашини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Cotton Campaign Ўзбекистонни қора рўйхатидан чиқаргани ҳам жуда катта имконият эканлигини» таъкидлаган эди. «Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 миллиард долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади», — деган эди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Меҳнат вазирлиги мажбурий меҳнат учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ҳамда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликнинг киритилиши амалда ушбу соҳада жазо самарадорлигини оширишга имкон берганини маълум қилганди. 2022 йилнинг Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон 2021 йилги пахта терими даврида мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам беришга муваффақ бўлганини маълум қилди.
Маълумот учун, узоқ йиллар давомида пахта терими мавсумида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис Ўзбекистон пахтаси халқаро жамоатчилик томонидан «қора рўйхат»га киритилган, етакчи ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилган эди. Халқаро меҳнат ташкилотининг Вашингтондаги офиси директори Кевин Кассиди эса ўзбек пахтаси бойкотини асоссиз деб эълон қилганди.
2019 йилнинг 4 февралида ўша вақтдаги бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Вашингтонга ишчи ташрифида Cotton Campaign тўқимачилик маҳсулотларига қарши бойкотни бекор қилиш бўйича режасини тақдим этган эди.
Cotton Campaign халқаро коалицияси вакиллари 2020 йилнинг 27 январь—6 февраль кунлари Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлган эди. Улар билан бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистон тўқимачилик саноатини бойкот қилишдан фойда йўқ, деб айтганди.
Ўзбекистон пахтаси, Қўйилган бойкот, Бекор қилиш, Cotton Campaign “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди