19:38 / 13.03.2022
1 407

Йўлнинг бир қисми ўпирилиши сабаб Тахтақорача довони вақтинча ёпилди

Йўлнинг бир қисми ўпирилиши сабаб Тахтақорача довони вақтинча ёпилди
Фото: Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтган Тахтақорача довони 13 март куни соат 16:00 дан автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, йўлнинг 1138—1141-километрларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобиль йўлида қисман ўпирилиш юзага келган.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида 13 март куни соат 9—10 лар атрофида қуюқ булут тушиб, кучли дўл ёғганди. Мутахассислар бунга ўта нам ҳаво оқимлари сабаб бўлганини айтган.

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши билан кузатиладиган беқарор об-ҳаво кейинги ҳафтанинг биринчи ярмигача сақланиб туради. Айрим вилоятларда кучли шамол ва момоқалдироқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, «Ўзгидромет» 11—15 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирган. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи март ойи бошидан буён сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, қатор ҳудудларида 8—16 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўлнинг бир қисми ўпирилиши сабаб Тахтақорача довони вақтинча ёпилди