Фото: Бухоро вилоят маданий мероc бошқармаси матбуот хизмати
Бухоро шаҳрида 11 март куни кечки пайт ҳафта давомида муттасил ёғган ёмғир оқибатида «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 12 март куни Бухоро вилоят ҳокимлиги, вилоят Маданий мерос ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Бухоро минтақавий реставрация маркази масъул ходимлари ва махсус эскспертларидан иборат жамоатчилик илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ҳодиса жойида ўрганиш ишларини олиб борган.
XVI асрга тегишли «Талипоч қалъа дарвозаси» 2003 йилда қайта тикланган. Ўтган йиллар давомида қалъа атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўкиши, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлиши ҳамда март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келгани аниқланган.
Фото: Бухоро вилоят маданий мероc бошқармаси матбуот хизмати
Таъкидланишича, «Талипоч қалъа дарвозаси» 2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхатига киритилган.
Ҳозирда соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан мазкур объектнинг атрофини ўраб олиш, мазкур ҳуддудда яшовчи фуқаролар ва объектга ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Шунингдек, Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси ва экспертлар томонидан объектнинг техник ҳолати ўрганилиб ва уни тезкорлик билан қайта тиклаш чораларини кўриш бўйича муҳокамалар олиб борилган.
Маданий мерос агентлиги объектда 2003 йилда реставрация ишлари амалга оширилган бўлса-да, шошма-шошарликка йўл қўйилгани, таъмирлаш ишлари малакали усталар томонидан олиб борилмагани ўз таъсирини кўрсатганини билдирган.
Фото: Бухоро вилоят маданий мероc бошқармаси матбуот хизмати
«Эндиликда бу каби камчиликларни олдини олиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан маданий мерос объектларини реставрация ишларини пухта ўйланган режа асосида, малакали мутахассислар иштирокида амалга ошириш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди
Ўзбекистонда машина ўғирланиши ҳолатлари ортиб бормоқда: ҳайдовчиларга қандай чоралар тавсия этилмоқда?
2025 йилда Аи-80 бензини сотуви чекланиши мумкин
Кунига 10 минг қадам юрган оила 14та электромобилдан бирини қўлга киритади!
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди