20:43 / 14.03.2022
1 509

Ўзбекистонда уч ой ичида 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

Ўзбекистонда уч ой ичида 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди
Бухоро вилоятидаги ИЭС
Фото: Энергетика вазирлиги

2022 йилнинг ўтган уч ойи давомида Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида умумий қуввати 684 МВт бўлган 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди, деб хабар беради Энергетик вазирлиги.

Хусусан:
  • 11 январь куни Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;
  • 14 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси;
  • 10 март куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилган.

Ушбу 3 та электр станция йилига 5 миллиард 600 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 725 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 2 миллиард 700 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Маълумот учун, март ойи якунига қадар Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган навбатдаги, яъни тўртинчи янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

Иссиқлик электр станцияси, Энергетика вазирлиги, Электр энергияси, Электр энергияси ишлаб чиқариш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда уч ой ичида 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди