
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, қонун билан оила кодексида болаларнинг туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилиши белгиланган. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилгани тўғрисида белги қўйилишига оид норма чиқариб ташланган.
Шунингдек, ер давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда, фуқароларга унинг ўрнига берилаётган уй-жой аввалги уй-жойидан қимматроқ бўлса, фарқ қилган қиймат фуқаролар томонидан қайтариб берилмайди. Илгари 5 йилда қайтарилиши лозим бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахслардан:никоҳ қайд этилгани, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини талаб қилиш бекор қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.