
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида жорий йилнинг 21 февраль кунидан 31 март кунига қадар “Алимент ундируви ойлиги” деб эълон қилинган. Бу ойлик доирасида алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган фуқароларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Шовот тумани бўлими томонидан алимент пулларини тўлаш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан бир неча маротоба огоҳлантириш берилганига қарамасдан алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган, қарздор А.А. тўрт нафар фарзандлари учун 2022 йил 1 февраль кунига қадар жами 39.349.937 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган.
Шунингдек, қарздор Ю.С. икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 13.0294.960 сўм алимент пулларини тўламасдан келган.
Бундан ташқари, қарздор Р.С. ҳам оталик масъулиятига бефарқлик билан қараб, бир нафар фарзанди учун жами 2.333.893 сўм алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келганлар.
Шу сабабли қарздорларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал қилишлик учун жиноят ишлари бўйича Боғот туман судига юборилиб, суд жараёнида қарздорларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 07.05.2018 йилги ижро варақасига асосан, қарздор А.С. дан ундирувчи Н.Хнинг фойдасига тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, огоҳлантиришларига қарамасдан қарздор ота 2020 йил феврал ойидан сентябр ойига қадар алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, қарздорга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазосига тайинланган.
Бундан хулоса чиқармаган А.С. белгиланган жазони ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алимент пулларини қасддан тўламай юрган. Ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят ишини Урганч туман суди кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар