2022 йил 5 март кунидан 6 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда 22 ёшли А.Ш. ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида, таниши 20 ёшли У.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктиради.
Улар Самарқанд шаҳар Х.Шерозий маҳалласида яшовчи 22 ёшли М.Т.нинг яшаш уйига бориб, эшикни тақиллатишади. М.Т. уй эшигини очганидан фойдаланиб, унинг қаршилигига қарамасдан уйига киришади ва тан жароҳати етказишиб, қўлида бўлган 550.000 сўмлик «Samsung-A3» русумли телефон аппаратини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишади.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Самарқанд филиали томонидан берилган хулосага кўра, фуқаро М.Т.га «енгил» тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган юқоридаги шахслар ушланиб, талончилик йўли билан қўлга киритилган «Samsung-A3» русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 3-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин