Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Бухоро вилоятидаги «Вардонзе қўрғони» археология ёдгорлиги ҳудудига зарар етказилаётгани бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келиб тушган мурожаат Миллий археология маркази, Маданий мерос агентлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ўрганилди, деб хабар беради Антикоррупция агентлиги матбуот хизмати.
Ўрганиш жараёнида Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Тўймурод Холмурод ўғли» фермер хўжалиги раҳбари А.Қ. тегишли идораларнинг хулосаларини олмасдан, объектнинг муҳофаза ҳудудини оғир техника ёрдамида суриб, ер қазиш, ер тузиш, экин экиш ва мелиорация ишларини амалга оширгани аниқланган. Шунингдек, у ариқ қазиб, фермер хўжалиги ер майдонини археология объекти муҳофаза майдони ҳисобидан кенгайтирган. Бу эса объектнинг Рабод қисми маданий қатлами йўқотилиши, ҳудуддаги саксовул дарахтларининг нобуд бўлиши ҳамда ер қаърида сақланиб келаётган қадимги тарихий топилмаларнинг йўқотилишига сабаб бўлган.
Ҳужжатларга кўра, объектнинг ер майдони ва муҳофаза ҳудуди туман ҳокимлигининг 2013 йилдаги қарорига асосан 124 гектарни ташкил этган. Аммо 2015 йилда ҳокимлик қонунчиликка зид равишда, тегишли идораларнинг хулосаларисиз объект ҳудудини 76 гектар этиб белгилаган.
Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Шунингдек, қисқартирилган ер майдони фермер хўжалигига яйлов сифатида фойдаланиш учун берилган, бироқ амалда фермер уни экин майдонига айлантириб юборган.
Ўрганиш якунида археология ёдгорлигининг Рабод қисми ер майдонининг 1 800 квадрат метр қисмига шикаст етказилиши оқибатида давлат манфаатларига 26 миллиард 730 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Агентлик томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 132-моддаси (моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Бухоро вилоят прокуратурасига юборилган.
Маълумот учун, IV-ХВ аcпларга оид ушбу объект давлат муҳофазасида бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий Рўйхатида 603-рақам билан моддий маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.
Ўзбекистон президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра объектни Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича 2021 йил 4 октябрда ЮНЕСКОга таклиф киритилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин