16:08 / 16.03.2022
1 220

Андижонда банкоматни бузиб, ундаги пулларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди

Андижонда банкоматни бузиб, ундаги пулларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди
Фото: Миллий гвардиянинг Андижон вилоят бошқармаси
Андижон шаҳридаги банкоматлардан бирини бузиб, ундаги пулларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 12 март куни соат 22:50 да Андижон шаҳар Қўриқлаш бўлими томонидан қўриқланаётган «Ҳамкорбанк» тижорат банкининг «Нодирабегим» филиалида хизмат олиб бораётган сафдор-ходимлар хизмат олиб бориш даврида филиалга қарашли банкомат атрофида шубҳали шахс ҳаракатланаётганини кўриб, зудлик билан бошқарма мониторинг марказига хабар берган.

Мазкур хабарга асосан, Андижон шаҳар Қўриқлаш бўлими қўриқлаш маркази ходимлари воқеа жойига етиб бориб, мазкур банкоматни очишга уринган шубҳали шахс Н.Ш.ни қўлга олган. Андижон шаҳар ички ишлар бўлимига олиб борилган фуқаро кўздан кечирилганда унда мих суғурадиган асбоб (гвоздёр) ва темир сим (тросс) мавжудлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда банкоматни бузиб, ундаги пулларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди