14 йил олдин бедарак йўқолган шахс топилди

14 йил олдин бедарак йўқолган шахс топилди
ЙПХ ходимлари томонидан 14 йил олдин бедарак йўқолган шахс аниқланди.

2022 йил 14 март куни соат 06:30 ларда, Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Н.Тожибоевлар томонидан «Lacetti» русумли автомобиль тўхтатилади.

Ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ш.П.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро 2008 йил 4 март кунидан буён бедарак йўқолганлиги, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.П. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар