18:10 / 16.03.2022
1 157

Ангренда 60 миллион сўм алимент ундириб берилди

Ангренда 60 миллион сўм алимент ундириб берилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларида “Алимент ундирувлари” ойлиги давом этмоқда.
Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижросини сифатли таъминлаш борасида чора-тадбирлар асосида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан алимент ойлиги доирасида 130 нафар ундирувчи фойдасига жами 161 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб берилган, 20 та оила яраштирилган. Шунингдек, алимент пуллари ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келаётган 11 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, маъмурий жавобгарликка тортилган сўнг хам 2 ойдан ортиқ алимент пулларини тўламаган 2 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддасига билан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлим иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 28.05.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Каримовдан ундирувчи Ю.Каримова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун, ҳар ой қарздорнинг жами даромадидан 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими ходимлари томонидан қарздордан фарзандлари вояга етгунга қадар тўлиқ, яъни 60 000 000 сўм пул маблағларни ундириб, ундирувчининг “Алоқабанк” томонидан очилган пластик картасига ўтказиб берилди ва ижро иши якунланди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 06.02.2017 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Т.Абиловдан, ундирувчи М.Газиева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган бўлиб, Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими ходимлари томонидан 2 йиллик қарздорлик, яъни 20 000 000 сўм пул маблағлари ундирилиб, ундирувчининг “Алоқабанк” томонидан очилган пластик картасига ўтказиб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренда 60 миллион сўм алимент ундириб берилди