07:00 / 17.03.2022
1 463

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди
Қашқадарё вилоятида 3 та ҳолатда «жиҳодчилар» оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Қайд этилишича, ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш доирасида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилган. Хусусан, Қ.Ғ. исмли шахс (1975 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган) 2017—2020 йилларда Россияда ишлаб, ижтимоий тармоқлар орқали «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб қолган. У оқим ғояларини қўллаб-қувватлаган. Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин атрофидагиларга ушбу оқим ғояларини тарғиб қилган ҳамда 6 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этган.

Бошқа ҳолатда эса Т.М. (1995 йилда Касби туманида туғилган) 2016—2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Москва шаҳрида бўлган даврида диний-экстремистик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни кўриб, экстремистик оқим тарафдорлари таъсирига тушиб қолган. Доимий яшаш манзилига қайтганидан кейин экстремистик мазмундаги материалларини яқин танишларига тарғиб қилган. Шунингдек, уйланганидан сўнг турмуш ўртоғи билан бирга Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

Бундан ташқари, Миришкор туманида яшовчи Т.Ж. (1996 йилда туғилган) Telegram мессенжерида профил очиб, у орқали ДЕО аъзолари томонидан тайёрланиб, интернетга жойлаштирилган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни виртуал гуруҳдаги дўстларига тарқатгани ҳамда улар билан ўзаро муҳокама қилгани аниқланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида уларнинг бошқа алоқаларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди