15:51 / 18.03.2022
4 530

Блогер Асалҳоней Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилди

Блогер Асалҳоней Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилди
Асалҳоней номи билан танилган Асал Хўжаева Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Аниқланишича, унинг мурдаси 18 март куни Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги уйда қотиллик аломатлари билан топилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда текширув натижалати бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган, гумонланувчилар ҳақида маълумот келтирилмаган.

Январь бошларида ҳам Асалҳоней ўлдириб кетилгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ўшанда пойтахт ИИББ буни рад этганди.

Асалҳоней 2020 йилда ҳақорат қилиш ва майда безорилик билан айбдор деб топилиб, Мирзо Улуғбек тумани маъмурий суди қарори билан жавобгарликка тортилган ва унга нисбатан БҲМнинг 20 баробари (4 460 000 сўм) миқдорида жарима, шунингдек, узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди. Кейинроқ Тошкент шаҳар Маъмурий суди Кассация инстанцияси қарори билан унга нисбатан тайинланган жазо вояга етмаган фарзанди борлиги сабаб қамоқ жазоси жаримага ўзгартирилган эди.

Шундан кейин ҳам Асалҳоней ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига турли беҳаё видеоларни жойлаштиришни давом этган. Ўшанда Асалҳоней расмий равишда огоҳлантирилган ва бундан кейин шу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилиши айтилган.

Профилактик суҳбатдан чиққан Асалҳоней Ўзбекистон халқига видеомурожаат йўллаб, барчадан узр сўраган эди.

Эслатиб ўтамиз, Асалҳоней 2020 йилнинг 5 май оқшомида ўзи яшайдиган уйида бир эркакнинг ҳужумига учраганди. Эркак уни уриб, танасини скотчлаб кетган эди. Ўшанда Асалҳоней ички ишлар ходимлари томонидан қутқарилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Блогер Асалҳоней Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилди