Жорий йилнинг 16-17 март кунлари ижтимоий тармоқларда хонанда Ю.Усмоновага оид ижро иши бўйича турли хабарлар тарқатилди.
МИБ матбуот хизматининг хабар беришича, мавжуд ижро иши бўйича фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 29.10.2021 йилдаги қарздор Ю.Усмоновадан ундирувчи Й.Рўзиев фойдасига 50 млн. сўм маънавий зарар учун компенсация, мазкур даъво ариза билан мурожаат қилишда тўланган 1 млн. 80 минг сўм миқдорида давлат божи, қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида (270.000х500=135.000.000) товон пули, жами 186 млн. 80 минг сўм ва давлат фойдасига 5 млн. 400 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақасига юзасидан қарздор Ю.Усмоновага нисбатан 2 та ижро иши Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлимига 02.02.2022 йилда ижро иши юритувига келиб тушган.
Ушбу ижро иши фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан ижро иши вақтинчалик тўхтатилган эди.
Шундан сўнг, Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан суднинг 29.10.2021 йилдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди фуқаролик ҳайъатининг 18.01.2022 йилдаги ажрими ўзгаришсиз ҳамда кассация шикояти қаноатлантирилмаслиги кўрсатилган.
Шунга асосан, ижро ҳаракатларини давом эттириш жараёнида зарарни ихтиёрий равишда қоплаш масаласи бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
Натижада, жами 195 млн. 384 минг сўмлик зарар, давлат божи ва бошқа тўловлар тўлаб берилиши таъминланди.
Шунингдек, ундирилган зарар фуқаро Й.Рўзиевнинг пластик карточкасига ўтказиб берилган. Шу асосда, ижро ҳужжати тамомланган.
Юлдуз Усмонова, Товон пули, Давлат божи, Ундирилди “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди