
Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имом-хатиби Саидкамолхон домла Маҳмудов турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан хонадонида ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди.
Маълум қилинишича, Саидкамолхон домла 2014 йилдан буён Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган. 21 март куни ўзи, турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан хонадонида ис газидан заҳарланиши натижасида вафот этган.
«Жаноза намози бугун, 21 март куни соат 20:30 да марҳумнинг хонадони (Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси Сангзор кўчаси)да ўқилади», – дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар