Асалҳоней номи билан танилган Асал Хўжаева Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилгани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура тергов жараёнлари ҳақида маълумот берди.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг қайд этишича, Асал Хўжаеванинг ўлдирилиши иши доирасида бир шахс (1997 йилда Хоразм вилоятида туғилган) гумонланувчи сифатида жалб этилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейди у.
Марҳуманинг мурдаси 18 март куни Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги уйда қотиллик аломатлари билан топилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Асалҳоней 2020 йилда ҳақорат қилиш ва майда безорилик билан айбдор деб топилиб, Мирзо Улуғбек тумани маъмурий суди қарори билан жавобгарликка тортилган ва унга нисбатан БҲМнинг 20 баробари (4 460 000 сўм) миқдорида жарима, шунингдек, узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди. Кейинроқ Тошкент шаҳар Маъмурий суди Кассация инстанцияси қарори билан унга нисбатан тайинланган жазо вояга етмаган фарзанди борлиги сабаб қамоқ жазоси жаримага ўзгартирилган эди.
Шундан кейин ҳам Асалҳоней ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига турли беҳаё видеоларни жойлаштиришни давом этган. Ўшанда Асалҳоней расмий равишда огоҳлантирилган ва бундан кейин шу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилиши айтилган.
Профилактик суҳбатдан чиққан Асалҳоней Ўзбекистон халқига видеомурожаат йўллаб, барчадан узр сўраган эди.
Эслатиб ўтамиз, Асалҳоней 2020 йилнинг 5 май оқшомида ўзи яшайдиган уйида бир эркакнинг ҳужумига учраганди. Эркак уни уриб, танасини скотчлаб кетган эди. Ўшанда Асалҳоней ички ишлар ходимлари томонидан қутқарилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди