17:13 / 22.03.2022
3 398

Жиззахда уч метрлик улкан илон топилди

Жиззахда уч метрлик улкан илон топилди
Бугун ижтимоий тармоқларда «Ғаллаорол тумани Жума бозори тарафда 3 метрлик илон чиқди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Тарқалган хабарлар юзасидан @ekologuz Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати котиби Замира Абдуллаева билан боғланган.

Матбуот хизмати котибининг маълумот беришича, бундай тур илонлар Ўзбекистон ҳудудида учрамайди. Видео ва суратлардаги питон илони Ғаллаорол тумани "Олимлар" МФЙ ҳудудидаги очиқ майдонга сел билан оқиб келган ва чўпонлар томонидан топилган. Тарқалган хабарлар юзасидан Ғаллаорол тумани Экология бўлими ва ИИБ биргаликда ушбу ҳолатни ўрганилмоқда.

Илон қаерда ва ким томонидан сувга ташланганлиги ҳақидаги тўлиқ маълумотлар олиниши билан яна қўшимча хабар берилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда уч метрлик улкан илон топилди