22:30 / 22.03.2022
1 403

Наманганда ёш йигит отасининг машинасида ЙПХ ходимини уриб қочди

Наманганда ёш йигит отасининг машинасида ЙПХ ходимини уриб қочди
Наманган шаҳрида 18 март куни отасининг машинасини ҳужжатларсиз ҳайдаб чиққан 18 ёшли йигит йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, шу куни Б.С. исмли йигит (2003 йилда туғилган) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб, отасига тегишли «Matiz»да шаҳарнинг Амир Темур кўчасида светофорнинг қизил чироғига тўхтамай ҳаракатланган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходиминг тўхташ ишорасига бўйсунмай, уни машинанинг олд қисми билан уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

ЙТҲда жароҳат олган инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган.

Текширув ҳаракатлари натижасида ушбу шахс машинани устахонага олиб келган вақтида қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда ёш йигит отасининг машинасида ЙПХ ходимини уриб қочди