2 022
Андижонда ҳоким ўринбосарининг ўғли ва унинг шериги вояга етмаган қизга қилган уятсиз ҳаракатлари учун 4 ойга қамалди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида ҳоким ўринбосарининг ўғли ўртоқлари билан вояга етмаган қизни зўрлагани, аммо уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмаётгани ҳақида мурожаат тарқалди. Пахтаобод туман суди ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, Ш.И. исмли фуқаро (туман ҳокими ўринбосари Д.Х.нинг ўғли) ва А.М. ўзаро жиноий тил бириктириб, 2021 йилнинг 11 май куни соат тахминан 22:00 ларда ҳали 16 ёшга тўлмаган И.О.ни (2007 йилда туғилган) ғаразли ниятда бошқарувида бўлган Nexia-3 автомашинасида Андижон шаҳрига олиб борган. Улар Пахтаобод туманига қайтаётган вақтида автомашина салонида қизга турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари якунига кўра, фуқаролар Ш.И. ва А.М.га нисбатан «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси қўлланган ва жиноят иши суд муҳокамасига юборилган. Суд ҳукмига кўра, улар Жиноят кодексининг 129-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланган.
Жиноят иши О.Э. (жабрланувчининг онаси)нинг мурожаати бўйича Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция суди ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур жиноят иши Олий суд томонидан назорат тартибида кўриб чиқилиб, апелляция инстанцияси ажрими бекор қилиниб, жиноят иши биринчи инстанция судида қайта кўриб чиқишлик учун ЖИБ Тошкент шаҳар судига юборилган.
«Ҳозирда жиноят иши ЖИБ Тошкент шаҳар суди томонидан кўриб чиқилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди