Фото: Видеодан кадр
Наманган вилоятида ЙҲХБ ходими автомашинасидан тушишни истамаган ҳайдовчига электрошокер қўллади. Вилоят ИИБ бунга оддий ҳолат сифатида муносабатда бўлмоқда. Ваҳоланки, ходимнинг бу ҳаракатлари амалдаги қонун талабларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
Телеграм каналларда тарқалган видеода қоидабузарлик содир этгани учун тўхтатилган машина ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг ўзига тегишли транспорт воситасини жарима майдонига олиб кетишига қаршилик қилгани кўринади.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимига ёнида ўтириб кетишни, автомобилни жарима майдонигача ўзи ҳайдаб боришини айтган. Бироқ ЙПХ ходимлари бунга рози бўлмай, талабини бажармаган ҳайдовчига нисбатан бир неча марта электрошокер қўллагани видеода акс этган.
Наманган вилоят ЙҲХБ томонидан берилган баёнотда ҳайдовчининг барча ҳужжатлари жойида бўлгани, фақат муддати ўтган жаримаси борлиги аниқлангач, ЙПХ ходими унинг бошқарувида бўлган автомобилни жарима майдонига олиб бормоқчи бўлгани таъкидланади.
“24 март куни соат 12:00 лар чамасида Наманган шаҳар И.Каримов ва Қўқумбой шоҳкўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори О.Турғунов томонидан 50 С 484 НА Spark русумли автомашинанинг 2021 йилда муддати ўтган 2 та жаримаси борлиги сабабли тўхтатилиб, вақтинчалик жарима майдонига жойлаш бўйича огоҳлантирилишига қарамай, ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан хизмат фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилган.
Ходим белгиланган тартибда ҳайдовчини огоҳлантириб, электрошокер мосламасини қўллагандан сўнг ҳайдовчи автомашинадан тушиб, номаълум томонга кетиб қолган. Автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳайдовчига нисбатан ходимнинг қонуний талабига бўйсунмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди”, дейилади расмий баёнотда.
Наманган вилоят ЙҲХБ томонидан берилган видеобаёнот негадир бошқарманинг Телеграмдаги расмий каналидан ўчириб ташланди. Бироқ ушбу видео бошқа телеграм каналларда сақланиб қолган.
Kun.uz’нинг ИИВдаги манбаси хизматга оид тегишли буйруқда ЙПХ ходими ушбу ҳолатда электрошокер қўллашга ҳақли бўлмагани, у фақат фаол қаршилик пайтида қўлланиши мумкинлиги белгиланганини маълум қилди.
Ички ишлар органлари тўғрисида қонуннинг 23-моддасида электрошокерни қўллаш тартиби келтирилган. Қонунга кўра, ички ишлар ходимлари электрошок қурилмаларини қуйидаги ҳолатларда қўллаш ҳуқуқига эга:
- жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
- қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлашда;
- зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда;
- фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди