23:32 / 24.03.2022
1 144

«90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратдик» — Президент

«90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратдик» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи сессиясида нутқ сўзламоқда, деб хабар берди «Дарё».

Шавкат Мирзиёев «бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг географик жойлашувига кўра, Шимол ва Жанубни, Ғарб ва Шарқни магистрал транзит коридорлари орқали боғлаб турадиган Марказий Осиё минтақасининг ўзаги ҳисобланишини« айтиб ўтди.

«Бундан 5 йил аввал биз Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиб, унинг доирасида кенг кўламли демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлини танладик. Ушбу ислоҳотлар дастури давлатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳаларини қамраб олиб, қонун устуворлигини таъминлаш, рақобатни ривожлантириш, коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш каби муҳим йўналишларни ўзида мужассам этган», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев «биринчи навбатда, илгари инвесторларни Ўзбекистон бозорига кириши ва эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилган барча омилларни бартараф этиб, тадбиркорлик учун қулай шароитлар ярата бошланганини» қайд этиб ўтди.

«2017 йилда миллий валютамиз — сўмнинг эркин конвертациясини жорий қилиб, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш билан боғлиқ барча чекловларни олиб ташладик. Мамлакатимизда очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратдик. Яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди. Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон минтақадаги энг очиқ давлат мақомини қўлга киритгани бугун ҳеч кимга сир эмас», — деди президент.

Шавкат Мирзёев «кўп йиллар давомида мамлакатимизни турли қора рўйхатларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилганини» таъкидлаб ўтди.

«Бунинг эътирофи сифатида яқинда халқаро Нодавлат нотижорат ташкилотлари коалицияси ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстил маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди», — деди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратдик» — Президент