
Фото: ДХХ
Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган «А.О.» Қирғизистон Республикасининг Жалолобод области Ола-буқа районига бориб, жиноий алоқасидан 1 дона АКС-74 жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олади ҳамда контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказади.
ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «А.О.» ушбу қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар