Жорий йил 29-31 март кунлари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Мазкур ташриф арафасида Тошкентда «Муштарак тарих ва маданиятга асосланган Туркия–Ўзбекистон муносабатларининг 30 йиллиги» мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди. Туркия президенти девони ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси ташкил этган тадбирда ўзаро сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий алоқаларни ривожлантиришга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
«Doğuş» нашриёт гуруҳи вакили Аҳмет Ешилтепе модераторлигида бўлиб ўтган анжуманда «Kirshehir Ahi Evran» университети профессори Нур Четин, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев ҳамда Марказий Осиё халқаро институти бўлим бошлиғи Алишер Собиров маъруза қилди.
Экспертлар икки мамлакат манфаат ва мақсадлари бир-бирига мос келишини қайд этиб, дўстлик ва биродарлик даражасидаги алоқаларнинг изчил ривожига ишонч билдирдилар.
Таҳлилларга қараганда, 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда турк капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони 2 баробар, мамлакат иқтисодиётига киритилган Туркия сармояси ҳажми эса 10 баробар ошган.
Ўзбекистон статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатимизда хорижий капитал иштирокидаги янги компаниялар сони бўйича Туркия биринчи ўринни эгаллади. Ўтган йиллар давомида бу борада Хитой етакчилик қилаётган эди. 2021 йилда турк сармояси асосида 407 корхона таъсис этилди.
Туркия статистика институти (TÜİK) ҳам икки давлат ўртасида ҳам экспорт, ҳам импорт кўрсаткичлари ошаётганини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди