“Алимент ундируви ойлиги” доирасида Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан алимент қарздорликларини тўлиқ ундириш, томонларни яраштириш, ишга жойлаштириш, алиментдан қасддан бўйин товлаган шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш давом этмоқда.
Жумладан, Бюронинг Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида бўлган суд ҳужжатларига асосан алимент қарздорлигини 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида тўламай ёки тўлашдан бўйин товлаган 8 нафар шахсга нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатлар ЖИБ Бўстонлиқ туман судига юборилган.
Сайёр суд давомида қарздор Р.Ходиев 29,9 млн сўмлик, қарздор О.Гулямов 10,9 млн сўмлик алиментларни тўламагани учун уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шу билан бирга, бўлим иш юритувидаги қолдиқдаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўлим томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланган тартибди давом эттирилиб ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди