16:12 / 26.03.2022
1 593

ДХХ Самарқандда 12 кишини қўлга олди

ДХХ Самарқандда 12 кишини қўлга олди
Самарқандда террорчилик ташкилотларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинди.

Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Н.Ж. ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқародан иборат виртуал жамоат тузган ҳамда террористик ташкилотлар ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда жамоат аъзолари бир-бирига тарқатиб, муҳокама қилиб келган.

Натижада, жамоат аъзоларининг 8 нафари Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Самарқандда 12 кишини қўлга олди