
Андижон вилоятида тергов остидаги айбланувчиларга енгилроқ жазо тайинлашга кўмаклашмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Х.А. исмли шахс фуқаролар К.Қ. ва М.Т.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов жараёнини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал этишни ваъда қилгани аниқланган. У К.Қ.га бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ва М.Т.га нисбатан жазодан озод этиш ҳақидаги ҳукм ўқилиши эвазига айбланувчиларнинг қариндошларидан 8 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар